Акциялар  Нашриёт хакида  Рўзнома хакида  Обуна  Реклама  Вакансиялар  Манзилимиз 

 

"БИЗНЕС ВЕСТНИК ВОСТОКА" ИШБИЛАРМОН НАШР

"Бизнес-вестник Востока" – 1991 йилдан бери нашр қилиниб келинаётган мустақил иқтисодий йўналишдаги газета. "Бизнес-вестник Востока"нинг биринчи сонларидан бошлаб ўқувчиларга Ўзбекистоннинг энг муҳим янгиликлари ҳақида маълумот берилади. Мамлакатимизда юз бераётган иқтисодий ислоҳотлар, хўжалик ҳуқуқи, солиқ ва божхона қоидалари бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ташқи савдо операциялари ҳажми, маҳсулот бозори таҳлили, компаниялар "портрети" ва тадбиркорларнинг ишбилармонлик муҳити ҳақидаги фикри – бу мавзулар газетанинг ҳар бир сонидан ўрин оладиган материаллар салмоғининг бир қисминигина ташкил этади.

Бугунги кунда "Бизнес-вестник Востока" – ишбилармонлар доирасида ўзига хос нуфузга эга бўлган газета обрўли ўқувчилар аудиториясига эгадир. Газета ҳафта давомида душанбадан жумагача, йилига 240 сон ҳажмида нашр қилинади. Нашрнинг умумий тиражидан 80% обуначиларга тарқатилади. Обуначиларнинг асосий қисмини корпоратив шахслар ташкил қилади: банклар, биржа марказлари, саноат корхоналари ва компаниялар, молиялар структуралари, ўрта ва кичик бизнес субъектлари, қўшни давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари ваколатхоналари.

Нашрнинг техник тавсифи:

  • Обуна индекси: 110
  • Тили: рус
  • Даврийлиги: ҳафтада 5 марта
  • Нашр қилинадиган кунлар: душанба–жума
  • Йилига нашр қилинадиган сонлар миқдори: 240
  • Ҳажми/формат: 4 саҳифа, Берлинер форматида
  • Ранглилиги: тўлиқ рангли
  • Тарқатилиши: Ўзбекистон Республикаси ҳудуди
  • Тираж: 5150 нусха

Рубрикаларнинг асосий мавзулари:

"Банк ва молия", "Суғурта", "Биржалар", "Бозорлар ва компаниялар", "Ишлаб чиқариш ва экспорт", "Технологиялар", "Ҳамкорлик"…




Акциялар    |     Нашриёт хакида    |     Рўзнома хакида    |     Обуна    |     Реклама    |     Вакансиялар    |     Манзилимиз


Copyright © 2011 — 2017 SAIPRO